<

Янгилик ҳақида батафсил

Собиқ битирувчи-мактаб фахри
May 18, 2024

      Тошкент вилояти Пискент туманидаги  32-сон умумий ўрта таълим мактабида “Бизнинг битирувчилар” номли тадбир ўтказилди.

      Мазкур тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчиси, капитан Хусан Муслимов ва унинг синфдошлари иштирок этди. Тадбирни мактаб директори Моҳичехра Рахмонова кириш сўзи билан очиб берди.

       Ушбу умумий ўрта таълим мактабининг 2006 йил битирувиси капитан Х.Н.Муслимов мактаб давридаги қизиқ воқеаларни ўқувчилар билан бўлишиб, уларга келажакда юқори марраларни забт этиш учун фақат ўқиб-ўрганиш ҳамда илм олиш зарурлигини айтиб ўтди.

       Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган чиқишлар ҳам намойиш этилди. Тадбир якунида Х.Н.Муслимов ва собиқ битирувчилари мактаб кутубхонасига 20 дан ортиқ бадиий ва ҳуқуқий адабиётларни совға қилдилар.     

Мафтуна УЗОҚОВА

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти  матбуот хизмати амалиётчиси