<

Янгилик ҳақида батафсил

“Тармоқлар орқали содир этилаётган кибержиноятлар”
May 18, 2024

        Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Тармоқлар орқали содир этилаётган кибержиноятлар” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.   Унда университетнинг “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этдилар.

       Давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ахборот технологиялари  цикли катта ўқитувчиси, майор Е. Б. Ташманов, ўқитувчилари катта лейтенантлар О.М. Бойназаров ва А.А.Абдирахимовлар  томонидан  ҳозирги кунда ахборот-коммуникация технологиялари иқтисодиётнинг барча соҳаларида замонавий бошқарув тизимларининг ажралмас қисмига айланганлиги, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири бу - мамлакат киберхавфсизлигини таъминлаш эканлиги кенг ёритилди.

           Шунингдек тобора кучайиб бораётган глобаллашув жараёнида интернет фирибгарликлари ва кибержиноятлар, ахборот хуружлари ва кибертаҳдидлардан ҳимояланиш, ўз навбатида, уларга қарши курашиш учун ҳар бир киши ҳушёр ва огоҳ бўлиши, ахборотни таҳлил қила билиши лозимлигини таъкидланди. Кибержиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш каби муҳим вазифалар бўйича тушунтирилди. Кибержиноятни амалга ошириш йўллари, киберхавфлар - зарарли дастурлар, тўловни талаб қилувчи дастурлар, фишинг, фарминг, кетфишинг ва вишинг ва улардан ҳимояланиш бўйича кўникмалар берилди.

Машғулот давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.   

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази