Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” йўналишида малака ошираётган, Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспектори, подполковник А.Н.Мамарахимов томонидан ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейида 103 ва 102 ўқув гуруҳлари билан Ички ишлар органлари фаолияти фанидан ички ишлар органларида "Иш юритиш асослари" мавзусида маъруза машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида ўқувчиларга мавзу юзасидан кўплаб маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳужжатлар билан ишлаш, ички ишлар органларининг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланадиган ҳужжатлар, иш юритишда нималарга аҳамият бериш кераклиги тўғрисида ўқувчи-ёшларга тушунтириб ўтилди. Лицей ўқувчиларининг ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан батафсил жавоблар берилди.
Мафтуна УЗОҚОВА
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти
матбуот хизмати амалиётчиси