Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устиворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари» фанидан илмий унвон олиш учун талабгорлардан махсус имтиҳон қабул қилиш комиссияси аъзолари томонидан навбатдаги имтиҳон қабул қилинди.
Куни кеча профессор ва доцент илмий унвонларига 10 дан зиёд талабгор номзодлар галдаги имтиҳонларни топширдилар. Имтиҳон топширувчилар савол-жавоб шаклида билимларини синаб кўришди.
Мафтуна УЗОҚОВА
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати амалиётчиси