Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, Институтда ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун малака ошириш ўқув курси ва “подполковник”, “майор”, “катта сержант” махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ҳамда “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича малака ошириш ўқув курсларида таҳсил олаётган тингловчилар учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Унда ўқув курслари тингловчилари фаол иштирок этдилар. Ярмарка давомида тингловчилар бадиий ва юридик адабиётлар, шунингдек ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаларининг асарларидан ташкил топган ўзларининг севимли адибларининг кўплаб китобларга эга бўлдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати