<

Янгилик ҳақида батафсил

ИИОнинг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун касбий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтмоқда
May 16, 2024

          Ички ишлар вазирлиги  Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун касбий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича малака ошириш ўқув курслари ўтказилмоқда.

           Ўқув курси давомида касбий - ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида соҳага оид меъёрий ҳужжат талабларини ўрганиш ҳамда ўқув машғулотлари давомида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга ва келгусида хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

         Шунингдек, назарий ва амалий машғулотларда ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан мулоқот жараёнида касбий маҳорати, интеллектуал салоҳияти, муомала маданиятини юксалтириш ҳамда психоэмоционал руҳий барқарорлигини сақлаш бўйича зарур амалий кўникмалари оширилмоқда.  Ситуацион машғулотлар орқали ходимларни ностандарт ва мураккаб шароитларда тезкор қарор қабул қилиш ҳамда вазиятни реал баҳолашга доир касбий кўникмалари шакллантирилмоқда. 

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати