<

Янгилик ҳақида батафсил

Махсус малака ошириш курслари ўтказилмоқда
May 15, 2024

     Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлюксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 100 нафарга яқин  ходимлар “подполковник” махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курси  йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилмоқда.

       Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб бориляпти. Машғулот давомийлигида ички ишлар органлари ходимларига хизмат вазифасини ўташ чоғида  фуқаролар билан юзага келадиган  турли хил форс-мажор ҳолатларда қандай йўл тутиши, шунингдек, масъуллар малака ошириш ўтаётган тингловчиларнинг юридик тайёргарлиги, жисмоний ва жанговар холати, маънавий-маърифий салоҳияти, ҳамда сўнгги йилларда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида машғулотлар олиб борилмоқда.

     Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни мувоффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

      Мафтуна Узоқова,  

                                      ЎзДЖТУ талабаси,

                                                               ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати амалиётчиси.