Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ички ишлар органларида хизмат қилишга қизиқтириш мақсадида Тошкент шаҳар Бектемир туманининг 291 ва 293-ўрта умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчиларига институтда очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Очиқ эшиклар куни Институтнинг бошланғич тайёргарлик ўқув курси тингловчиларининг битирув маросими муносабати билан ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган имкониятлар, соҳадаги ютуқлар, ходимларнинг фаолиятда эришган ютуқлари билан яқиндан таништиришдан иборат.
Шу билан биргаликда, мактаб ўқувчиларига Институтда ўқув жараёнини ташкил этилиши, аудиториялар ва тингловчиларни ўқитиш жараёни ҳамда ўқув машғулотлари ўтказилиши таништирилди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари институтда ташкил этилган замонавий электрон тир билан ҳам танишдилар ва ҳар бир ўқувчи электрон тирда ўқ отиш машғулотини бажариб кўрди.
Тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати