<

Янгилик ҳақида батафсил

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларни кўриб чиқиш жараёнида фуқаролар билан муаммоли вазиятлар”
May 11, 2024

     Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2023  йил  20  январь кунидаги “Ички  ишлар  органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш  бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл-патруль ва Патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитиш тизими жорий  этилди.

     Мазкур қарор талаблари асосида Ички ишлар Вазирлиги Малака ошириш институтида умумий ва махсус модуллар бўйича анъанавий шаклда узлуксиз ўқитишни ташкил этиш ва профилактика инспекторларининг хизмат жараёнида фуқаролар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар бўйича амалий дарс жараёнлари йўлга қўйилган.

     Профилактика инспекторларининг фуқаролар билан бўлган мулоқат жараёнида, уларнинг муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва қонуний ечимини топишда институтнинг малакали профессор ўқитувчилар билан бир қаторда тажрибали мутахассислар иштироки таъминланмоқда.

  Жумладан, жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчи бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасининг мудири Жамолов Бахтияр Ўроқович иштирокида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, уларни кўриб чиқиш жараёнида фуқаролар билан муаммоли вазиятлар” номли мавзуда кенгайтирилган маъруза машғулоти ўтказилди.

   Мазкур машғулот давомида модуль тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан тегишли жавоб ва маслаҳатлар олдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати