<

Янгилик ҳақида батафсил

Мастер-класс машғулоти ўтказилди
May 10, 2024

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” йўналишида таҳсил олаётган 2 ва 3-гуруҳ тингловчилари  билан “Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан вояга етмаган шахслар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуси юзасидан амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари подполковник Н.О.Одилов ва майор Г.С.Рўзиевалар томонидан мастер-класс дарс машғулотлари ўтказилди.

Машғулотда Тошкент шаҳар ИИББ ХПБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази бошлиғи ўринбосари, капитан З.К.Исраилов иштирок этиб, тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида вояга етмаган шахс билан мулоқот жараёни, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келиш ва жойлаштириш тартиби босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларда амалий ва назарий билим ва кўникмалар шакллантирилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати