<

Янгилик ҳақида батафсил

Эксперт-криминалистика бош марказида ўқув амалий машғулоти бўлиб ўтди
May 10, 2024

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида Ички ишлар органлари Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг электр таъсирли ва газли қуроллар экспертизаси йўналиши бўйича ўқув амалий машғулоти бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув амалий машғулотида Малака ошириш институти жанговар цикл катта ўқитувчиси подполковник  Бахтиёр Умурзоқов Ички ишлар органлари Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларига маънавий-маърифий билимларини янада юксалтириш мақсадида “Махсус воситаларни қўллаш тартиби, турлари, тактик-техник тавсифи ва жанг қилиш усуллари” ва “Махсус операция тушунчаси, турлари, босқичлари ва шахсий таркибининг тактик ҳаракатлари” мавзулари бўйича амалий тушунчалар бериб ўтдилар.

 

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати