Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасида деворий газеталар кўрик танлови бўлиб ўтди.
Деворий газеталарнинг турли рукнларда акс эттирилган расмлар, ҳикматли иборалар орқали 9 май - Хотира ва қадрлаш куни кенг ёритилишига эътибор қаратилди.
“Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар 1-ўринни, “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишидаги тингловчилар 2-ўринни ва “Патруль-пост хизмати фаолияти” йўналишидаги тингловчилар 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар муносиб тақдирландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати