Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари томонидан “9-май Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан “Инсон қадри улуғ - хотира муқаддас” мавзусида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида ва Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда ватан тинчлиги йўлида жасорат кўрсатган аждодларимизнинг хотиралари доим ёдимизда ва муқаддас эканлигини, бугунги тинч ва осойишта кунларни қадрлаш, уни асраш лозимлигини таъкидланди.
Тингловчилар томонидан тинчлик, ватанни мадҳ этувчи шеърлар ижро этилиб, Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳамюртларимизнинг қаҳрамонликлари эътироф этилди.
Шунингдек, Институтнинг касбий тайёргарлик факультети тингловчиларидан ташкил топган махсус гуруҳ қўл жанги усуллари билан кўргазмали чиқишлари даврага шукуҳ бахш этди.
Албатта, бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аждодларга ҳурмат, тинчликни қадрига етиш каби ижобий ҳислатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати