Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳар ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан “Хотира – абадий, қадр – муқаддас” шиори остида “Ҳарбий-спорт ўйинлари” мусобақаси ўтказилди.
Ҳарбий-спорт ўйинлари” мусобақаси 5 шарт бўйича ўтказилди.
1-шарт. 40 метр масофага (уч маротаба ҳар 7 метрда спорт гилами устида ўмбалоқ ошиб) орқага тезкорликда югуриб белгиланган масофадан қайтиб келиш; (6-нафардан иштирокчи).
2-шарт. 40 метр масофага югуриб (уч маротаба ҳар 7 метрда спорт гилами устида ўмбалоқ ошиб) белгиланган жойда Макаров пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғишни амалга ошириб қайтиб келиш; (6-нафардан иштирокчи).
3-шарт. 40 метр масофага (ҳар 1 метр масофада жойлашган балонларни ичидан югуриб ўтиш ҳамда 2 маротаба катта балонни айлантириб белгиланган жойда Калашников автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғишни амалга ошириш ва қайтиб келиш; (6-нафардан иштирокчи).
4-шарт. 1 дақиқа давомида 24 кг тошни кўтариш. (Ҳар бир жамоадан тўрт нафар иштирокчи);
5-шарт. Арқон тортиш (Ҳар бир жамоадан етти нафар иштирокчи)
Мусобақа якунида ўтказилган 5-шарт бўйича умумий натижаларга кўра “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Қалқонлар” жамоаси 55 очко билан 1-ўринни, “Патруль-пост хизмати фаолияти” ва “Жазони ижро этиш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Посбонлар” жамоаси 51 очко билан 2-ўринни, “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Бургутлар” жамоаси 35 очко билан 3-ўринни ҳамда ЙПХ йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг “Лочинлар” жамоаси 31 очко билан 4-ўринни эгалладилар.
Тош кўтариш спорт тури бўйича (24 кг) 7-гуруҳнинг “Лочинлар” жамоасига 1-ўрин, 6-гуруҳнинг “Бургутлар” жамоасига 3-ўрин, 8-гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси тингловчиларига 3-ўрин насиб қилди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар тақдирландилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати