<

Янгилик ҳақида батафсил

Сайёр ўқув машғулоти ўтказилди
May 8, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича таҳсил олаётган Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари билан Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковник Н.О.Одилов ва майор  Г.С.Рузиевалар “Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан алкогол, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлиб, мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотган ёки қаердалигини аниқ англаб етмайдиган шахслар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзусида Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктларининг Яшнобод туманида жойлашган 4-сонли шаҳар клиник шифохонасида сайёр ўқув машғулоти ўтказилди.

    Ўтказилган сайёр ўқув машғулотида 4-шаҳар клиник шифохонасининг мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пункти бош шифокори Ж.М.Муқимов, шифокорлари Д.А.Муротбекова ҳамда Д.А.Норбоевалар томонидан тиббиёт бирлашмаларига шахсларни олиб келиш ва жойлаштириш тартиби босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларда  амалий ва назарий билим ва кўникмалар шакллантирилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати