Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Фурқат Хидиров томонидан назария ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ ФМБ “Шуҳрат” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика катта инспектори, капитан Моҳиржон Умаров иштирокида “Ички ишлар органларининг офицерлик лавозимларига хизматга қабул қилинган бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тингловчилари билан “Профилактика инспекторларининг ахборот техналогиялари, махсус-техник воситаларни қўллаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” юзасидан амалий машғулоти ўтказилди. Машғулотда ахборот технологиялар, махсус-техник воситаларни кўллаш ва улардан фойдаланиш бўйича маълумотлар ёритилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати