<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиётнинг уйғунлиги
May 7, 2024

         Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, полковник Ислом Ахмедов ва подполковник Хайрулла Хасиловлар томонидан назария ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ Эксперт-криминалистик маркази катта-эксперт Мирвохид Мирзахмедов иштирокида “Фуқаролар билан ишлаш модули”  бўйича Йўл-патруль хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Транспорт ва трасологик экспертиза; Автотранспорт воситалари ва йўл-транспорт ҳодисаси жойидаги изларни текшириш; Транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.

   Машғулотда содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси жойини кўздан кечириш, расмийлаштириш, транспорт воситасини техник ҳолатини аниқлаш, ҳодиса жойидан изларни олиш,   ҳамда Йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситаларининг техник ҳолати аниқланиши лозим бўлган асосий қисмлари уларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсир қилувчи тормоз тизими, рул бошқаруви, ҳаракат қисми ва ёритиш тизими эканлиги кенг ёритилди. Шунингдек, Йўл транспорт ҳодисаси содир этилганда жабрланувчи шахслар билан йўл-патруль хизмати ходимлари ўртасида юзага келган ситуацион муаммоли вазиятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

     Машғулот давомида тингловчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.   

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази