<

Янгилик ҳақида батафсил

Малака ошириш институтида амалий ўқув машғулоти ўтказилди
May 7, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг «Фуқаролар билан ишлаш модули»га ўқишига жалб қилинган Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимларига Махсус касбий фанлар кафедрасининг малакали профессор-ўқитувчилардан доцент подполковник Т.Х.Ғозибеков ва катта ўқитувчилар подполковник Ж.Р.Равшанов, З.М.Алиевалар ҳамда майор Б.Б.Раджаповлар томонидан “Профилактика инспекторларини хизмат вақтида жамоатчилик назорати субъектлари томонидан фото, аудио ва видео сёъмка қилиш жараёнидаги муаммоли ситуацион вазиятлар” ва “Профилактика инспекторлари томонидан вояга етмаганлар шахслар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуларига оид амалий машғулот ўтказилди.

        Тингловчиларга ушбу ситуацион вазиятларда қонунчиликда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракат қилишлари, фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ва профилактик огоҳлантирув суҳбатларини ўтказиш кўникмалари қай даражада шаклланганлигини амалий тарзда кўрсатишларига имконият яратилди. Берилган топшириқ (вазият) бўйича тингловчиларга йўл қўйган айрим хато ва камчиликлари кўрсатилди.

           Машғулот якунида профилактика инспектори ва фуқаролар ўртасида амалиётда юз бераётган муаммоли вазиятлар, уларни қонуний асосларини қўллай билишга доир зарурий кўникмалар тушунтирилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази