<

Янгилик ҳақида батафсил

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
May 5, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Халқаро уюшган жиноятчиликнинг турлари ва уларга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Вазирлик ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари подполковниклар Эшон Тўраев, Ўткир Хурбоев ва Джамол Ибрагимовлар, Институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда “Фуқаролар билан ишлаш” модули бўйича таҳсил олаётган тингловчилар  иштирок этди.

       Давра суҳбатини  Институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов кириш сўзи билан очиб, меҳмонларни таништирди.

     Давра сухбатида мавзуга оид Халқаро жиноят, уюшган жиноят тушунчаси ва халқаро жиноятларнинг турлари бўйича маълумотлар берилди.

    Давра иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан фикр мулохазалар билдирилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази