<

Янгилик ҳақида батафсил

Китоблар- маънавият ўчоғи
May 4, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида таҳсил олаётган Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасида китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

     Факультет кутубхонасига барча тингловчилар жалб қилинган бўлиб, улар билан биргаликда китоб тақдимотлари, турли заковат ўйинлари олиб борилади. Ёзувчи шоирларнинг уй-музейларига, Адиблар хиёбонига саёҳатлар уюштирилади.

     Жумладан “Китоблар қалбни уйғотади” шиори остида ўтказилаётган “Китоблар кўргазмаси, ярмаркаси ва тақдимотлари” каби тадбирларда тингловчиларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишга, китобхонлик инсонни ҳаётий муаммоларига ечим топишга, одиллик, адолатлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби фазилатларини юксалишида муҳим аҳамият касб этиши, китоблар- маънавият ўчоғи эканлиги тушунтирилмоқда.

     Институтнинг Касбий тайёргарлик факультетида Ғафур Ғулом  номидаги НМИУ томонидан нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати 6 жилдлиги» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

   Ушбу тадбирда сўзга чиққанлар мазкур китобнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлади. Мазкур тўплам 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларидан иборатлиги, муассаса ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг давлат тилида иш юритиш саводхонлиги ва малакасини ошириш, билимларини бойитишга кўмаклашишда асосий восита эканлигини маълум қилди.

     «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби институт ўқитувчилари ва тингловчилари томонидан катта қизиқиш ва мамнуният билан қабул қилинди.

     Бу саъй-ҳаракатлар тингловчилар тафаккури ва ички оламини юксалтиришга хизмат қилади.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази