<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий ўқув машғулоти ўтказилди
May 4, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича таҳсил олаётган Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари билан Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковник Н.О.Одилов ва майор  Г.С.Рузиевалар “ППХ ходимларининг фуқаролар билан муносабатга киришганда юзага келаётган муаммоли вазиятлар ҳамда уларнинг ечимлари, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 8 та моддаси бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш” мавзусида амалий машғулот ўтказдилар.

    Ўқув машғулоти жараёнларида “Патруль-пост хизмати” йўналиши бўйича ўқитилаётган тингловчиларда соҳага тегишли сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалий ва назарий кўникмалари мустаҳкамланиб, уларга жамоат тартибини бузганлик учун аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиришда  юзага келадиган ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс билан патруль-пост хизмати ходими ўртасидаги муаммоли вазиятлар бўйича амалий ва назарий билимлар берилди.

     Машғулотда Бектемир тумани ИИО ФМБ ЖТС ва ППХ бошлиғи, капитан И.Бекжанов ва сержант А.Тожибоевлар иштирок этиб, тингловчилар билан ППХ ходимлари ҳамда фуқаролар ўртасида амалиётда учраётган муаммоли ҳолатлар, уларнинг ечимлари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.        

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати