Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида “9 май –Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Жасорат –миллат ғурури ва ифтихори” шиори остида Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида “Моҳир мерган” мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Жанговар тайёргарлик цикли томонидан ташкил этилди.
Аввалига устоз-мураббийлар “Макаров” тўппончасидан ўқ отиб, рамзий маънода мусобақани бошлаб берди. Шундан сўнг тингловчиларнинг “Макаров” тўппончасидан ўқ отиш мусобақаси бўйича маҳоратлари синовдан ўтказилди. Мусобақа мерганларнинг эпчиллигини, мерганликлари-ю, тайёргарлигини кўрсатиб берди. Ҳар бир иштирок ўзига хос ва ҳаяжонли дамларга бой бўлди.
Мусобақада ғолиблар аниқланди. Улар байрам арафасида фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Таъкидлаш керакки, бундай мусобақаларда иштирок этиш тингловчиларимизнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, билим ва тажриба алмашишда муҳим ўрин тутади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати