Ички ишлар органлари сафдорлик ва сержантлик лавозимидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув дастурининг махсус касбий тайёргарлик блоги бўйича “Ички ишлар органларининг “102” хизмати фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти” номли мавзуда ИИВ ТД Ситуацион-тахлилий марказ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.Ш. Юсупов ва Маxсус-касбий фанлар кафедраси профессори вазифасини бажарувчиси, ю.ф.б.ф.д. (PhD), доцент, подполковник А.А. Амановлар томонидан мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Мазкур машғулотнинг мақсади тингловчиларни Ички ишлар органларининг “102” хизмати фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига ички ишлар органлари, ҳамкорликдаги давлат ташкилотларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти билан яқиндан таништиришдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати