Яқинда Андижон шаҳрида ўтказилган спортнинг “Эркин кураш” тури бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари сафдор Аббосжон Йўлдошев 74 кг вазн тоифасида ҳамда сафдор Мироншоҳ Ражабов +125 кг вазн тоифасида иштирок этиб кумуш медалларни қўлга киритдилар.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида спортнинг “Самбо” тури бўйича ёшлар ва фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада фахрийлар ўртасида Малака ошириш институти КТФ Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли бошлиғи подполковник Муродхон Тураев 88 кг вазн тоифасида иштирок этиб, кумуш медал соҳиби бўлди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати