Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ахборот технологиялари цикли ўқитувчиси, катта лейтенант Отабек Бойназаров томонидан Ички ишлар органларининг сафдорлик лавозимига хизматга қабул қилинган номзодларнинг бошланғич касбий тайёргарлаш ўқув курси тингловчилари билан “Интернет ва локал тармоқлар орқали содир этиладиган кибержиноятлар” мавзу бўйича семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида бугунги кунда ахборот-коммуникация технологиялари иқтисодиётнинг барча соҳаларида замонавий бошқарув тизимларининг ажралмас қисмига айланганлиги, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири бу - мамлакат киберхавфсизлигини таъминлаш эканлиги кенг ёритилди.
Кибержиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш каби муҳим вазифалар бўйича тушунтирилди. Кибержиноятни амалга ошириш йўллари, киберхавфлар - зарарли дастурлар, тўловни талаб қилувчи дастурлар, фишинг, фарминг, кетфишинг ва вишинг, ижтимоий мухандислик, паролларни бузиш ва улардан ҳимояланиш бўйича кўникмалар берилди.
Машғулот давомида тингловчиларни ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази