<

Янгилик ҳақида батафсил

ҚОДИРИЙШУНОСЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ
April 29, 2024

     Мамлакатимизда “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори қабул қилинган. Жумладан ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланди.

    Бугун Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг 130 йиллиги ҳамда „Ўткан кунлар“ романининг 105 йиллиги юзасидан ички ичлар тизимининг фахрий устози, Қодирийшунос,  нафақадаги подполковник Тўлқин Садуллаев ҳамда Абдулла Қодирий невараси  Шеркон Қодирий ташриф буюриб, бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тўлқин Садуллаев сўзга чиқиб Ўткан кунлар“ романининг маʼно мундарижа доираси ниҳоятда кенг. Унда хилма-хил инсоний тақдирлар, ижтимоий-сиёсий, маʼнавий-ахлоқий, оилавийишқий муаммолар қаламга олинган. Бироқ улар орасида юртнинг, миллатнинг тақдири, мустақиллиги масаласи алоҳида ажралиб туради. Бинобарин эл-юртнинг мустақиллиги, бирлиги масаласи романнинг асосини ташкил этади. Асарнинг бош қаҳрамонлари Отабек ва Юсуфбек ҳожилар шу юрт истиқлоли, фаровонлиги, осойишталиги йўлида ҳаётини, жонини тиккан фидойи кишилардир.

   -  Кишининг маданияти унинг китобида акс этади. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўл келади. Инсон ўзининг фикрлаш қобилияти, маънавият дунёси билан тирик. Одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи омиллардан бири ҳам унинг маънавияти ҳисобланади – дейди Шеркон Қодирий

 

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази