Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида тингловчилар ўртасида эркин мавзуда иншолар танлови ўтказилди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – бошланғич касбий тайёргарлик курси тингловчиларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ёшларимизни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотлар билан ҳамоҳанг ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилгани учун жазо муқаррар эканлигини чуқур англатишдан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази