Бугун жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, мутолаа маданиятини такомиллаштириш борасида ҳар доимгидан бир неча баробар кўп миқдорда самарали ишлар амалга оширилмоқда, ташвиқот-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоблар қалбни уйғотади” шиори остида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан Институтда “Устозга эҳтиром” ва “Унутилмас хотираларим” номли китоблар кўргазмаси ва тақдимоти ташкил этилди. Унда мазкур китоблар, ҳамда уларнинг муаллифи, мазмуни, чоп этилган нашриёти ҳақида тингловчиларга маълумотлар берилди. Шунингдек, ушбу китоблар ёшларда ватанпарварлик туйғусини, билим ва касбий кўникмаларини ошириш, юртимизда ҳукм сураётган, энг катта бойлигимиз бўлмиш тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувликда яшашнинг қадрига етишларининг аҳамияти тўғрисида гапирдилар.
“Устоз ҳаёт тушунчаси пайдо бўлганидан буён яшаб келаётган сиймолиги, шу боис, азал-азалдан устоз-мураббийларга бўлган ишонч, ҳурмат-иззат ўзгачалиги, Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари пайдо бўлиши таъкидланди.
Тадбирда ўқув курси давомида ўзининг касбий, билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришаётгани ва намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчиларга Институт бошлиғининг дастхати билан китоблар берилди.
Ташкил этилган китоблар кўргазмаси Институт ходимлари ва тингловчиларда ўзгача таассурот уйғотиб, илм ва китобга бўлган муҳаббатларини янада оширди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази