Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни институт бошлиғи, Илмий кенгаши раиси т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар бўйича профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар, ўқув қўлланмалар ҳамда талабгорларни ихтисослиги бўйича доцент унвонига тавсия этиш, Институт фаолиятига доир буклет ва китоб яратиш масалалари муҳокама этилди.
Муҳокамага қўйилган масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати