Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик цикли ўқитувчилари томонидан бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари билан “Макаров пистолетидан амалий ўқ отиш” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.
Амалий машғулот давомида тингловчиларга нишонни тўғри мўлжалга олиш, тепки ҳалқасини майинликда босиш ва қисқа муддатларда нишонни ишғол қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати