Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида юртимизда ҳар йили апрель ойида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилиб келинмоқда.
Яхши анъана айланган мазкур ҳафталик доирасида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳам “Китоблар қалбни уйғотади” шиори остида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бундан кўзланган мақсад ходимлар ва тингловчилар ўртасида китоб ўқишни кенг тарғиб этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган.
Жумладан Институтнинг 30 нафардан зиёд ходим ва тингловчилари “Турон” кутубхонаси ва Абдулла Қодирий мемориал музейини бориб кўрдилар. Улар Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби, ҳамда адиб музейига кираверишдаги бир асрдан ортиқ тарихга эга, ўзбек халқининг улкан мероси «Турон» кутубхонасининг миллий кўриниши, замонавий имкониятларидан ҳикоя қилувчи айрим маълумотлар ва суратлар билан танишдилар.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг таниқли ёзувчиси Жовли Хушбоғовнинг “Мухаммад Шайбонихон” романи ва “Севги сеҳри” тўпламининг тақдимоти ўтказилди.
Анжуманда таниқли ижодкорлар, ИИВ Ахборот-ресурс маркази, вазирлик Малака ошириш институти Ахборот-ресурс маркази ходимлари, маънавият ва тингловчи-ёшлар иштирок этди.
- Мазкур ҳафталик ходимлар ва тингловчи ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёзувчи-шоирлар билан яқиндан мулоқот қилиш, асарларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда жуда қўл келади, -дейди Малака ошириш институти Ахборот-ресурс маркази бошлиғи, кичик сержант Миржалол Қосимов. - Ҳафталик доирасида ўтаётган мана шундай тадбирлар давомида китоб ярмаркаларининг ҳам ташкил этилаётгани барча учун фойдали бўляпти, албатта.
ИИВ Малака ошириш инстиути Матбуот маркази