<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар билан давра суҳбати ўтказилди
April 24, 2024

        Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича “майор” махсус унвонини олиш учун келган офицерлар шахсий таркиби ҳамда офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курси тингловчилар билан Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ходимлари томонидан давра суҳбати ўтказилди.

   Тадбирда Институт тингловчи ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида алоҳида тўхтанилди. “Сўнгги манзил” фильми намойиш этилди.

       Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати