Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бўлиб ўтган маънавият ва маърифат дарси атоқли шоир Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, Яшнобод тумани ҳокимининг ўринбосари, Шуҳрат медали соҳиби Озода Бекмуродова ва Анвар бахши иштирок этиб, институт профессор-ўқитувчиларига шоир Муҳаммад Юсувнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар бердилар.
Анвар бахшининг авж билан достон куйлаганлиги институт ходимлари ва тингловчиларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати