<

Янгилик ҳақида батафсил

«Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича навбатдаги ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди
April 20, 2024

   Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича 144 соатли дастур асосида узлуксиз ўқитиш амалиёти жараёнида билим ва кўникмалари мустаҳкамланмоқда.

   Навбатдаги ўқув машғулотларида интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилди. Ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатлар юзасидан Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеолавҳалар орқали мавзуларга доир ҳуқуқий ечимлар тушунтирилди. 

   Ўқув курси якунига кўра тингловчилар махсус синовдан ўтказилди ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилди.

      Шунингдек, ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланиш учун малака ошириш ўқув курслари ҳам якунланди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати