<

Янгилик ҳақида батафсил

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди
April 20, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан 2021 йилнинг 5 октябрь куни тасдиқланган қўшма “Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси бўйича” ўқув дастури асосида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун тизимли равишда тайёрлов курслари якунига етди. Институтда Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари 90 соатлик назарий ва амалий машғулотларни ўзлаштирдилар.

          Ўқув курси якунида тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

   Дарҳақиқат, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курсларида уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, бу соҳада ўз билим ва кўникмаларини замонавий талаблар асосида ривожлантириб борилиши, иқтисодиётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган энергетика тизими корхоналарининг хавфсизлигини таъминланишида алоҳида аҳамиятга эгадир.

 

ИИВ Малака ошириш Институти Матбуот хизмати