<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти раҳбарияти Урганч давлат университети талабалари билан учрашди
April 20, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник, т.ф.н., доцент О.Ахмедов, Малака ошириш институти кафедра бошлиғи, подполковник, с.ф.д, доцент Ф.Хатамов, Республикамизнинг йирик тадбиркорларидан бири М.Мадаминовлар иштирокида университет талабалари билан учрашув ташкил этилди.  Учрашувни УрДУ ректори, проф.Б.Абдуллаев очиб берди.

 

     Учрашувда меҳмонлар томонидан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг бугунги кундаги фаолияти, вазифалари, ички ишлар соҳасида илмий фаолият олиб бориш учун яратилган имконият ва имтиёзлар хусусида  маълумотлар берилди.

     Мазкур муассасага ходимларни ишга қабул қилишдаги талаблар, тартиб-қоидалар, Туризм полициясининг вазифаси ва унга ишга қабул қилиш тартиблари борасидаги талабаларнинг саволларига жавоблар беришди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати