Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник, т.ф.н., доцент Олимжон Ахмедов ва Урганч давлат университети ректори ф-м.ф.д., профессор Бахром Абдуллаев ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан расмий учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлардан вакиллар иштирок этишди.
Мулоқотда ҳар иккала муассаса учун манфаатли масалалар муҳокама қилиниб, ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув дастурлари, ўқув методик ва норматив материалларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик кўрсатиш, ҳамкорликда хорижий тилларни ўргатиш ва ҳуқуқий саводхонликни оширишга йўналтирилган қатор вазифаларни кўзда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати