<

Янгилик ҳақида батафсил

Халқаро конференция
April 20, 2024

      17-18 апрел кунлари Урганч давлат университетида Ижтимоий-иқтисодий фанлар факултети ташаббуси билан Марказий Осиёнинг қадимги давр тарихи, тарихшунослиги, манбашунослигининг долзарб муаммоларига қаратилган конференция ўз ишини бошлади.

    Марказий Осиё тарихи ва маданиятига бағишланган ушбу конференцияда УрДУ ректори Бахром Абдуллаев сўзга чиқиб, йиғилишни очиб берди. Унда Югор давлат университети профессори Науменко Олга, ЎзДЖТУ профессори Нарзулла Жўраев ҳамда Франция, Россия, Беларусия ва Туркиянинг ҳамкор университетларидан ҳамда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтидан профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

      Мазкур нуфузли конфересияда Марказий Осиё тарихи ва  маданиятида Чингиз Айтматов омили, Мўғуллар истилосида Хоразм мудофааси ҳамда Ўрта Осиёда Бронза даври миграциялари ва этномаданий жараёнлар сингари мавзуларда маърузалар тингланди