<

Объявления

“Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб муаммолари ва ечимлари”

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти “Ахборот технологиялари” цикли томонидан 2025-йил 26-июн куни Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишнинг долзарб муаммолари ва ечимларимавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Конференцияда олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар, таянч докторантура изланувчилари, мустақил тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар ва соҳа мутахассислари иштирок этишлари мумкин.

Конференция материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

Мақола, тезис материаллари ўзбек, рус, инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

Тезис матнлари 2-5 бет ҳажмда (2 бетдан кам бўлмаслиги лозим), А-4 бичимли қоғозда, 14 кегел катталигида, 1,5 интервалда, юқори ва пастдан – 2,0 см, ўнгдан 2 см, чапдан – 2 см жой қолдирилиб, Тимес Неw Роман шрифтида расмийлаштирилиши лозим;

мақоланинг охирида алоҳида илмий-назарий аҳамиятга молик таклиф ва тавсия берилиши лозим;

тезислар электрон вариантда RTF форматида тақдим этилади;

мақола мавзуси бош ҳарфларда қалин шрифтда ёзилади, кейинги қаторда оғма шрифтда варақнинг ўртасида муаллиф (лар)нинг илмий даражаси ва унвони, исм ва фамилияси ёзилади.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган, ўз вақтида топширилмаган, камчиликлари мавжуд бўлган, экспертизадан ўтмаган мақолалар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Барча талабларга жавоб берган маъруза материаллари тўплам шаклида чоп этилади. Ташкилий қўмита мақола матнини қисман тузатиш ҳуқуқига эга.

Ташкилий бадал мавжуд эмас.

Материаллар (мақола, тезислар) 2025-йил 24-июнга қадар moi@iiv.uz электрон манзил ёки @iivmoiats2025 Телеграм манзили бўйича қабул қилинади.

Маърузаларни қабул қилиш бўйича маъсул шахс:

Бойназаров Отабек тел.: (33) 793-68-07.