Ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим тизими ўзига хос тарихга эга. Дастлаб, 1967-йилда собиқ иттифоқ Жамоат тартибини сақлаш вазирлиги Олий милиция мактабининг Тошкент шаҳридаги сиртқи тайёрлов бўлимида ички хизмат генерал- маёри Т.А. Жалилов раҳбарлигида жиноятчиликка қарши курашиш амалиётининг эхтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шаҳар, туман ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан жиноятчиликка қарши курашни такомиллаштириш масалалари бўйича малака ошириш ўқув йиғинлари ташкил этилган. Ушбу малака ошириш ўқув йиғинлари учун зарур ўқув дастурлари, мавзулар режалари ва методик материаллар ишлаб чи қилиб, жалб этилган тингловчилар 2–3 та ўқув гуруҳларига тақсимланган ҳолда ўқитилган.