Жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Корея Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари бошчилигида Суд-тиббиёт экспертизаси ва криминалистикаси соҳасига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.
Жаноб Со Жунгсок, Корея Республикаси Миллий суд экспертизаси хизмати қошидаги Суд экспертизаси ва тиббиёт институти директори ва Жаноб Хенджун Хван, Кюнгпоок Миллий Университети, Информатика олий мактаби доцентлари томонидан Сунъий интеллект дастурлари ва жиноятларни очиш учун ML (Machine learning), ўқ отар қурол ёрдамида етказилган жароҳат, жиноятчилик маълумотларининг таҳлили: ўтмиш ва ҳозир ва шу каби долзарб дарс машғулотларида Корея ҳамда Ўзбекистон Республикалар Суд-тиббиёт экспертизаси ва криминалистика соҳаларидаги мавжуд ҳолатлар, муаммо ва ечимлар, соҳадаги ютуқлар ҳамда янгиликлар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар ўзаро алмашилди.
Семинар-тренинг машғулотларида иштирок этган соҳа мутахассислари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилар соҳага оид Корея тажрибаси хусусида янги билимларга эга бўлдилар. Шу муносабат билан ИИВ Малака ошириш институтида ташкил этилган семинар-тренинг машғулоти самарадорлиги ва манфаатдорлиги билан қатнашувчилар томонидан юқори баҳоланди.
ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи томонидан Корея Республикаси делегациясига ҳамда ташриф буюрган соҳа мутахассисларига миннатдорлик билдирилиб, тегишли намунадаги сертификатлар ва эсдалик совғалари топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати