<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа бошланди
Dec. 28, 2023

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Корея Республикаси Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш лойиҳаси тўғрисидаги музокаралар баёни тузилди.

Ушбу халқаро ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Хи Санг Ким томонидан имзоланди.

Лойиҳага олти миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган бўлиб, унинг амалга оширилиши 2023-2027 йилларга мўлжалланган.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Корея ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида амалий ҳамкорлик ва тажриба алмашишни янада ривожлантириш, Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари учун замонавий ўқув тренингларини ўтказиш ҳамда уларнинг билим ва малакаларини янада оширишга хизмат қилади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати