Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ Корея миллий полиция агентлигининг тегишли мутахассислари ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи О.Т.Ахмедов, вазирликнинг тегишли мутахассислари
ва институт раҳбарияти иштирок этди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувда музокаралар баёнида белгиланган вазифаларни ижроси, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш, лойиҳанинг бош режасини ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқиш ҳамда виртуал ҳақиқат (VR) тизимини жорий этиш юзасидан фикрлар алмашилди ва муҳокама этилди.
Томонлар режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солиниши, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Институт Халқаро ҳамкорлик гуруҳи