<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея Марказий Полиция Академиясидаги ўқув курси давом этмоқда
July 1, 2025

             Аввал хабар берганимиздек, Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ ва Малака ошириш институти ходимлари учун ташкил этилган ўқув курси давом этмоқда.

         Тренинг дастурига мувофиқ, ходимлар марказий бошқарув хизмати (“112” тизими) фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига полиция ходимларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, дрон учириш ва парвоз стимулятор амалиёти борасидаги тажрибалари ҳам ўрганилмоқда.

 

Институт Матбуот хизмати