<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ички ишлар органларининг фуқароларни экологик ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги”
June 30, 2025

      Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда «Ички ишлар органларининг фуқароларни экологик ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлиги» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

    Конференциянинг асосий мақсади – Ўзбекистон фуқароларини экологик ҳуқуқларини таъминлашда ички ишлар органларининг бошқа давлат ва нодавлат идоралари билан ҳамкорлиги назарий ва амалий жиҳатларини ёритиб бериш, мавжуд муаммолар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, энг асосийси фуқарорларимизни экологик ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида билимлар беришдан иборат.

      Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар  вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Тошкент Давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент халқаро университети, ИИВ Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тингловчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

       Илмий-амалий анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи в.в.б, полковник Расулев Улуғбек Эркинович кириш сўзи билан очиб берди.

      Конференцияда сўз олганлар конституцияда фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари, уларни ички ишлар органлари томонидан таъминланиши, шунингдек экологик ҳуқуқларини таъминлашда ички ишлар органларининг бошқа давлат ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Институт Матбуот хизмати