<

Янгилик ҳақида батафсил

Муйдинов Дилшод Нажмиддиновичнинг сиёсий фанлар доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
June 30, 2025

“Замонавий миграция жараёнларининг миллий хавфсизликни таъминлашдаги ўзига хос ижтимоий-сиёсий тенденциялари (Германия ва Франция мисолида)” мавзусида

Муйдинов Дилшод Нажмиддиновичнинг 23.00.05 – “Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари” ихтисослигидан “Замонавий миграция жараёнларининг миллий хавфсизликни таъминлашдаги ўзига хос ижтимоий-сиёсий тенденциялари (Германия ва Франция мисолида)” мавзусидаги сиёсий фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/28.06.2024.Cc.178.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 3 июль куни соат 09:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: 100213, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 27а-уй, институт конференсиялар зали.

Тел.: (99871) 295-34-18; факс: (99871) 295-34-19

e-mail: moi@iiv.uz