Спорт вазирлигининг тақвим режасига асосан, жорий йилнинг 23-26-июнь кунлари Андижон вилоятида Дзюдо спорт тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилди. Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 500 га яқин спортчилар қатнашдилар.
Ушбу мусобақага ИИВ Малака ошириш институти КТФ тингловчиси сафдор Хонтўраева Шохида Боходир қизи 52 кг вазин тоифасида иштирок этиб фахирли 2-ўринни эгаллади ҳамда Ўзбекистон терма жамоа сафида, халқаро мусобақаларда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.