<

Янгилик ҳақида батафсил

Зўравон экстремизмининг олдини олиш бўйича семинар ўтказилди
June 26, 2025

      2025 йил 24-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида “Зўравон экстремизмнинг олдини олиш: гендер ва ёшлар масаласи” мавзусида ўқув модулини тақдимоти бўйича семинар ўтказилди.

     Семинар Германия Федератив Республикасининг зўравон экстремизмнинг олдини олиш бўйича маслаҳатчиси Мануэла Леонхардт томонидан олиб борилди.

       Унда “Зўравон экстремизмнинг олдини олиш: гендер ва ёшлар масаласи” мавзусида ўқув модулининг долзарблиги,  модулдаги асосий тушунчалар ва таърифлар мазмуни бўйича маълумот, зўравон экстремизмнинг бирламчи сабаблари ва ҳаракатга келтирувчи омиллар, радикаллаштирув ва радикалсизлаштирув жараёнлари, гендер ва зўравон экстремизм, ёшлар ва зўравон экстремизм, гендер ва ёшлар билан боғлиқ масалаларга урғу берган ҳолда зўравон экстремизмнинг олдини олиш бўйича халқаро ёндашувлар, чидамлилик ва қувватлантириш ҳамда модулни ўқув жараёнига интегрatsiя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари зарур кўникмаларга эга бўлишди.

Институт Халқаро ҳамкорлик бўлими