<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея тажрибаси бўйича тренинг машғулотлари ўтказилмоқда
June 26, 2025

      Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Корея миллий полиция тизимида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги илғор тажрибаларини ўрганиб қайтишди.

    Институтнинг мазкур профессор-ўқитувчилари томонидан Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясининг фаолияти, ўқув жараёнлари, кадрлаш тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги чора-тадбирларига бағишланган дастлабки тренинг машғулоти бўлиб ўтди.

    Мазкур тренинг машғулотида Корея Марказий Полиция Академиясидаги ўқув амалиётлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

 

 Институт Матбуот хизмати