<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги битирув
June 21, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курслари ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “майор”, “катта сержант” махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси якунланди.

    Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

     Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар  бугунги сертификат катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида ўрганганлари хизмат фаолиятини ташкил этишда ўз самарасини беришини таъкидладилар.

Институт Матбуот хизмати